Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегараларини очади

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегараларини очади

Фото: «Xabar.uz»

Қозоғистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, 11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар бекор қилинади.

Бундан ташқари, авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар ҳам олиб ташланади.

Чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг