Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чегарачилар 47 килограмм носвой олиб кетаётган ўзбекистонликни поезддан тушириб қолдиришди

Чегарачилар 47 килограмм носвой олиб кетаётган ўзбекистонликни поезддан тушириб қолдиришди

Иллюстратив фото

«Тошкент-Волгоград» поездида 47 килограмм носвой олиб кетаётган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди, деб хабар бермоқда «NewTimes.kz» ахборот агентлиги.

Хабарга кўра, воқеа Ақтўбе вилоятидаги «Жайсан» чегара постида юз берган. 323-рақамли «Тошкент-Волгоград» поезди текширилганида 1995 йилда туғилган ўзбекистонлик фуқаро 47 килограмм нос (носвой) олиб кетаётгани аниқланган.

Худди шу поезднинг ўзида яна бир ўзбекистонликни ушлашибди: 1981 йилда туғилган юртдошимиз 212 килограмм халқ истеъмоли молларини олиб кетаётган экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг