Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қулупнайчи йигит Бухоро ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Қулупнайчи йигит Бухоро ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов деҳқончиликда катта тажриба орттирган ёш йигитни ўзига қулупнай етиштириш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинлади.  

Билдирилишича, Жондор туманидаги  «Пўлоти»  маҳалла фуқаролар йиғини Ифтихор қишлоғида яшовчи Оғабек Остонов бир неча йил ҳовлисида парранда боқиб, парваришлаган. Яхши даромад топгач, икки йил аввал эса иссиқхона шароитида гидропоника усулида қулупнай етиштира бошлаган.

Уйда синов-тажриба тариқасида 2 сотих ер майдонида қулупнайни тупроқда эмас, кокос қипиғида етиштирган.

«Қулупнай етиштиришдаги натижаларим билан танишгач, туман ҳокимлиги кўмаги билан 50 сотих иссиқхона қуриб берилди. Ҳозирда бу ерда Кореядан келтирилган «Сон Хянь» серҳосил нави етиштирилмоқда. 12 нафар ёш ҳамқишлоғимниям ишли қилдим»,— деди Оғабек Остонов.

50 сотихда 38 минг кўчат экилган. Ҳар бир кўчат 1 килограммгача ҳосил берган ва ҳосилдан 1,5 миллиард сўм даромад топган.

Бухоро ҳокими ёш деҳқон билан мулоқотдан сўнг  уни ўзига қулупнай етиштириш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг