Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қумқўрғон туманида уйсиз аёлга уй қуриб берилмоқда

Қумқўрғон туманида уйсиз аёлга уй қуриб берилмоқда

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ҳокими Рахматулла Гаппаров чекка ҳудуддаги «Каттакўл» маҳалласида ўтказилган сайёр қабулдаги мурожаатлар ижроси билан танишиш мақсадида «Каттакўл», «Оқтом», «Кўганли», «Ариқошган» маҳаллаларида бўлди.

«Кўганли» маҳалласидан турмуш шароити оғир бўлган Ражабова Зулфия уй-жой қуриб бериш масаласида амалий ёрдам беришни сўраганди. Туман ҳокими ушбу хонадонда бўлиб, янги қуриладиган уй лойиҳаси чизмаси билан танишди ва қурилиш ишлари бошланди.

«Каттакўл» маҳалласидан бир қанча фуқаролар, зовур йўқлиги боис, шўр қатлам ер сатхига чиқиб, йўлларнинг структурасининг бутунлай ўзгариб, унга шикаст етказганлиги боис қишлоқ йўллари ҳам носоз ҳолга келиб, аҳолиснинг уй-жойлари шўрлаб кетаётгани боис қишлоқда зовур қазиш муаммосини ўртага ташлаган эди. Ушбу масала ҳам ижобий ҳал қилинди. Сайёр қабулдаги мурожаатлар, соғлиқни тиклаш, электр энергияси, газ баллон олиш ва шу каби бошқа масалалар ҳам жойида ечимини топди.

«Оқтом» маҳалласидаги аҳолини кўп йиллардан бери ўйлантириб келаётган, ички йўлларнинг таъмирланиш муаммосига ҳам барҳам берилди. Ички йўлларга тош тўкилиб, жорий тамирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг