Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси соат 10:00 га қадар бепул хизмат кўрсатади
Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни йўловчиларга қулайликлар яратилиши ҳақида маълумот берди.
2024 йил 16 июн — Қурбон ҳайити куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин очилиб, тонгги соат 03:00 дан иш бошлайди.
Айтилишича, Қурбон ҳайити куни соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter