Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити кунларида ҳарорат кўтарилади

Қурбон ҳайити кунларида ҳарорат кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 14-18 июнь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Эртага Ўзбекитон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика ҳудудининг катта қисмида 32-35 даража атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво 37-39 даражагача исийди.

16-18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36-39о гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41о гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июнь кунлари кечга томон баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 32-35 даража бўлади.

16-18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38о бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг