Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуруқ кунлар давом этадими? Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти

Қуруқ кунлар давом этадими? Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. 

23–25 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3–8 даража илиқ, кундуз кунлари 15–20 даража илиқ, шимолий ҳудудларда эса кечалари 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундуз кунлари 12–17 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5–7 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари 23 октябрда 19–21 даража илиқ, 24–25 октябрда 17–19 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг