Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси электр қуввати ортиқча ҳисобланаётган ҳолатларни ўрганади

Рақобат қўмитаси электр қуввати ортиқча ҳисобланаётган ҳолатларни ўрганади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси электр қуввати ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади, дея хабар берди қўмитанинг матбуот хизмати.

Айтилишича, ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичлар электр қувватини ортиқча ҳисоблаётгани ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» вакиллари жалб қилинган.

Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.

Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ишонч 1159 рақамига ёки «Телеграм» мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг