Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.

Шу ўринда, «Барча диний ташкилотлар» деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтамиз. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги масжидларда жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилади.

Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг