Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев: «Ботаника боғи»дан «соққа» қилишмоқчи

Расул Кушербаев: «Ботаника боғи»дан «соққа» қилишмоқчи

Фото: Xabar.uz

Энди «Ботаника боғи»дан ҳам айриламизми? – деган саволни қўймоқда Расул Кушербаев.

Давактив агентлиги ишлаб чиққан ушбу Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистондаги барча истироҳат боғлари ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган «Истироҳат боғларини бошқариш дирекцияси»га ўтказилади.

Дирекциялар истироҳат боғларида савдо, пуллик хизмат кўрсатиш, объект ва ер участкаларини ижарага бериш ваколатига эга бўлмоқда.

Лойиҳа муаллифлари шу баҳонада Фанлар академиясига қарашли ноёб дарахт, ўсимлик турлари мавжуд, аҳоли тоза ва салқин ҳавоси учун борадиган Тошкентдаги «Ботаника боғи»ни ҳам ҳокимиятларнинг ушбу чўнтак дирекциясига бермоқчи.

Афсуски, ўтмишда «Ботаника боғи» ҳудудига Тошкентнинг кўплаб собиқ ҳокимлари ҳам кўз олайтиришган.

Агар боғ ҳокимиятга ўтса, у олимлар қарамоғидаги табиат дунёси объектидан, бизнес объектига айланади. Ва дарахтзор ўрни қурилиш майдонига айланади. Чунки ҳоким ва унинг жамоасида бундан ортиқ иш қилишга салоҳиятнинг ўзи йўқ. Мақсад: «соққа» қилиш.

Бироқ умид қиламанки, жамоатчилик бунга жим қараб турмайди! – деб ёзади Расул Кушербаев.

Аввалроқ экопартия ҳам Ҳукуматнинг ушбу қарори лойиҳасига қарши чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг