«Реал Санжик» иши: апелляция ҳукми эълон қилинди
«Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбатан 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси учинчи қисми «а» банди билан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси аслича қолдирилди.
Жиноят кодексининг 59–61-моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 136 миллион сўм жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилиши белгиланди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди ва апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди 8 май куни Санжар Каримовни фирибгарлик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 410 БҲМ миқдорида жарима жазоси тайинлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter