Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Журналистлари уюшмаси раиси Ўзбекистондаги ҳамкасбини қутлади

Россия Журналистлари уюшмаси раиси Ўзбекистондаги ҳамкасбини қутлади

Фото: «Phonoteka.org»

Олимжон Ўсаров Журналистлар уюшмаси раиси этиб сайлангани тўғрисида хабар бергандик.

Россия Журналистлар уюшмаси раиси Владимир Соловьев Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровга табрик йўллади.

«Россия Журналистлар уюшмаси Сизни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси лавозимига сайланганингиз билан табриклайди.

Мамлакатларимизни узоқ йиллик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаб турибди. 2018 йили уюшмамизнинг 100 йиллигига бағишланган тантаналар доирасида РЖУ ва ЎзЖИУ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган эди.

РЖУ ҳамиша ЎзЖИУ билан мулоқотга тайёр. Жаноб Ўсаровга саломатлик, бахт-саодат ва барча ишларида муваффақиятлар, шунингдек, аҳил жамоаси ва маслакдошлари доим ёр бўлишини тилаймиз», — дейилади табрикда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг