Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева хорижлик педагоглар билан учрашди

Саида Мирзиёева хорижлик педагоглар билан учрашди

Бугун, 14 ноябр куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева мамлакатимизга таклиф этилган хорижлик педагоглар билан учрашди. 

«Бугун хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бу инглиз, немис, француз ва бошқа тилларни ўргатувчи беш юздан зиёд малакали ўқитувчилар демакдир.

Болаларимиз энг яхши устозлардан сабоқ олиш, ўқитувчиларимиз зарур маҳорат дарсларида ўз билимини ошириш имконига эга бўладилар, мамлакатимизда эса ҳеч қандай чегара билмайдиган билимли авлод етишиб чиқади.

Ёшлар таълимига сармоя – янада яхшироқ келажак учун сармоядир!», дея фикрини якунлаган Мирзиёева. 

Саида Мирзиёева аввалроқ АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг