Болаларга зўравонлик қилган педагоглар учун жавобгарлик белгиланди
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хорижий тил сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар ишдан бўшатилиши мумкин
Ҳукумат қарори лойиҳаси билан давлат таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчиларига қўйилган малака талабларини кучайтириш таклиф этилмоқда.
Болаларга зўравонлик қилган педагогларга бир йил давомида ишлаши тақиқланади
Тарбия ва таълим жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этганлик, шунингдек уларни таҳқирлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Боғча педагоглари учун дуал таълим жорий этилади
Янги тартибга кўра, педагоглар ҳафтасига бир кун педагогика олий таълим муассасасида таҳсил олади, қолган беш кун эса ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттиради.
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев расман огоҳлантирилди
Амалдаги қонунчиликка кўра, педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбурий тарзда жалб этиш қатъиян тақиқланади. Агар мазкур ташаббус амалиётга жорий этилиб, зиёлилар ўз фаолиятига дахлдор бўлмаган юмушларга жалб этилса, бу тўғридан-тўғри мажбурий меҳнат ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлади.
Қирғизистонда ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари иш ҳақлари икки баробарга ошириляпти
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Қирғизистонда педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 100 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун Халқ қурултойида давлат раҳбари Садир Жапаров маълум қилди.
педагогларни тайёрлашда сиртқи таълимга қабул амалга оширилмайди
Фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича педагогларни тайёрланади.
Айрим тоифа педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди
2025 йил 1 сентябргача навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган айрим педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
Ўқитувчи аудиторияга кетмон ёки ўроқ билан кирмайди
Педагогик маҳоратнинг ўзаги билим бўлса, ўзани уни етказиш қобилиятидир.
Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ўқувчиларга 170 миллион сўм мукофот берилади
Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилади – бу ҳақда Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан бўлган учрашув вақтида таъкидлаб ўтди.

