Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд марказида ҳарбийлар ҳар куни кўргазмали чиқиш қилмоқда (фото)

Самарқанд марказида ҳарбийлар ҳар куни кўргазмали чиқиш қилмоқда (фото)

Кеча, 25 декабрь куни Самарқанд шаҳри марказида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар бошланди. Ушбу кўнгилочар дастур 15 январга қадар давом этади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Дастлаб аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. Йигитлик онтининг мазмун-моҳияти йиғилганларга саҳна кўриниши орқали ифода этилди. Ҳарбий бурчига садоқатли ўғлон, юртини ва севган ёрини мардонавор ҳимоя қилди.

Самарқанд вилояти Мусиқали драма театри саҳнида бўлиб ўтган тадбирда қўл жанги чиқишлари ва «Бир куни ҳарбий хизматда...» номли ҳарбий қатралар минглаб томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий оркестр кечки концерт дастури тақдим этилди. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ташкил этилган тадбирлар режага кўра хафтада уч кун ва дам олиш кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг