Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон қайта очилди
26 декабр қорли об-ҳаво сабаб Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.
Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди. Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.
«Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз»,—дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter