Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосарлари таркибида ўзгариш бўлди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Ойбек Эркиновичга вилоятда олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирилган.

Тегишли қарорга мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ойбек Мирзабеков тайинланди.

Ойбек Алибекович 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган бўлиб, ушбу тайинловга қадар «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг