Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 60 ёшли кибер жиноятчи суд қилинди (видео)

Самарқандда 60 ёшли кибер жиноятчи суд қилинди (видео)

Скриншот

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди интернет орқали 500 нафардан ортиқ кишининг пулини ўзлаштирган 60 яшар Норқул Раҳматов устидан суд жараёнини ўтказди.

«Замон» кўрсатувида айтилишича, Норқул Раҳматов «Электрон гаштак» ўйинини ишлаб чиққан ва бу орқали электрон молиявий пирамида яратган. У аввал четга чиқиш қонунчилигини бузган ҳолда хорижда технология ва дастурчилик бўйича малакасини оширган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судяси Ғайрат Негматовнинг маълумот беришича, айбланувчи Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жаримага тортилган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, унга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш мажбурияти юклатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг