Саратондан ҳимояланишнинг оддий усуллари айтилди
Саратон касаллигининг олдини олиш учун чекишни тўхтатиш ва танага турли сунъий таъсирларни камайтириш керак. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишни камайтириш ва соғлом овқатланишни сақлаш ҳам муҳимдир.
Бу ҳақда россиялик онколог Анастасия Маренко маълумот берди.
«Онкологик касалликлар энг кенг тарқалган ва хавфли ҳисобланади. Афсуски, улардан ўзингизни 100 фоиз ҳимоя қилишнинг иложи йўқ. Бироқ, бир қатор қоидалар мавжуд, агар уларга риоя қилинса, саратон эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради. Аввало, сиз чекишни ташлашингиз керак, чунки бу ўпка саратонининг асосий сабабидир», дея маълум қилган шифокор.
Бундан ташқари, сиз танангизга қуёш кремини суртишингиз, ёпиқ кийим ва шляпа кийишингиз ва қуёш фаоллиги энг юқори соатларда иссиқда кўп турмаслигингиз керак, дейди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter