Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сен етим эмассан» шеъри Ucell ходимлари ижросида (видео)

«CОСSОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ходимлари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган видео тайёрладилар.

Тасвирга олиш жараёнида компаниянинг барча бўлим ва департаментларидан 35 нафар ходим қатнашди. Матн Гафур Ғуломнинг 1942 йили ёзилган «Сен етим эмассан» шеъри ва унинг Анна Ахматова томонидан рус тилига таржимасига асосланган.

Иккинчи Жаҳон уруши пайтида уч юз мингта етим қолган болалар Ўзбекистонда оила ва уйларини топганлар. Шомаҳмудовлар оиласига ўрнатилган ёдгорлик буни бизга эслатиб туради. Оила ота-онасидан айрилган ва Тошкентда уруш пайтида эвакуация қилинган 15 нафар болани асраб олган.

Қаҳрамонларнинг исмларини ёд олиб, қадрлаётган ва улғаётган ёш авлодга халқнинг энг яхши хусусиятларини етказиш катта ғурурдир. Ucell алоқа оператори барчага эзгу тилакларини йўллайди.

Ҳамкорлик келишуви асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг