Сергелида ёнган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳақида маълумот
Кеча, 15 июлда Сергели туманида маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан расмий маълумот берилди.
«15.07.2019 йил куни соат 21:52да, Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳасида жойлашган «Ал-Фарғоний» номли маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан бинонинг 250 кв.м. майдонидаги қурилмалар сақлаб қолинган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:04да қуршаб олиниб, соат 22:20да бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter