Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Жорий йил 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.
Кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини депутатларга тавсия этди.
Вилоят ҳокимининг Ашуров Асилбек Рахмоновични Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Ашуров Асилбек Рахмонович 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter