Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шарофиддин Тўлаганов журналистми ёки блогер?

Шарофиддин Тўлаганов журналистми ёки блогер?

Кеча, Ўзбекистон миллий матбуот марказида журналист, шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановнинг 60 ёши муносабати билан юбилей тадбири бўлиб ўтди. Унда  ижодкорнинг «Бу сирли дунё» ва «Туркия менинг нигоҳимда»  китобларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирда сўз олган таниқли ижодкорлар  - Абдусаид Кўчимов,  Хуршид Дўстмуҳаммад, Фарида Афрўз, Карим Баҳриев, Исмат Хушев,  Нурали Қобил,  Ҳусан Эрматов, Абдурасул Жумақулов, Норқобил Жалилов ва бошқалар юблиярни қутлаб, унинг серқирра ижоди, фаолиятига тўхталишди. 

Шарофиддин Тўлагановнинг радиодаги эшиттиришлари, босма нашрларда кетма-кет чоп этилаётган мақолалари, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги алоҳида тилга олинди.

Шарофиддин Тўлагановнинг сўнгги йилларда «Турбат тарихи»  «Турбат йўлидаги қайдлар»  китоблари чоп этилаган эди. Яқинда эса ушбу рўйхатга унинг «Бу сирли дунё» ва «Туркия менинг нигоҳимда» асарлари қўшилди.

Ҳозирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси бўлим мудири вазифасида ишлаётган Ш. Тўлаганов сиёсий шарҳловчи сифатида ҳам фаол.  Сўнгги йилларда унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари айтиш мумкинки, бир зум тўхтагани йўқ. У юритаётган «tnews.uz» сайти ранг-баранглиги билан эътиборга молик.

Ижодкорлар орасида бир гап юради: Шарофиддин Тўлаганов журналистми ёки блогер? Кечаги тадбирда бу савол ҳам яна ўртага ташланди.  Бизнингча, у журналистиканинг барча қирраларини ўзлаштирган ижодкор. Бошқа гап йўқ. Ижодда чарчаманг, Шарофиддин ака!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг