Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев қутловлар учун миннатдорлик билдирди

Шавкат Мирзиёев қутловлар учун миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туғилган кун муносабати билан йўлланган самимий табриклар учун миннатдорлик билдирди.

«Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ва юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдираман.

Ишончим комил, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга албатта етамиз», дейилади президент мактубида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг