Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев кўчат ўтқаздилар (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди.
Бу ташрифга узоқ ва пухта тайёргарлик кўрилган эди. Эришилган натижалар шунга муносиб бўлди - икки мамлакат ҳамкорлиги келажагига мустаҳкам пойдевор қўйилди.


Давлат раҳбарлари эккан ниҳол ушбу янги режаларнинг, халқларимиз дўстлигининг рамзи сифатида гуллаб-яшнайди, дейилади президентимиз матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ иккала президент стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter