Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевга самимий қутловлар келмоқда

Шавкат Мирзиёевга самимий қутловлар келмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ортга қайтмас сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини самарали амалга ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.

Президентимизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбарининг кўплаб мамлакатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқотлари режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг