Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор эркаклар учун муҳим озуқалар рўйхатини тақдим этди

Шифокор эркаклар учун муҳим озуқалар рўйхатини тақдим этди

Шифокор эркаклар соғлиғи учун фойдали ва қувват бўладиган маҳсулотлар номини айтди. Ушбу рўйхатда колбаса ва алкогол маҳсулотлари киритилмаган.

Шифокор Андрей Тяжелников эркакларга гўшт, балиқ, денгиз маҳсулотлари, баргли кўкатлар, ёнғоқ, дуккакли ўсимликлар истеъмолини оширишни тавсия қилади.

Ушбу маҳсулотларда жуда кўп рух, селен, аскорбин кислотаси, токоперол каби моддалар бўлади. 

Помидор антиоксидантнинг мавжудлиги сабабли, простата саратони ва бошқа онкологик хасталиклар хавфини камайтиради. Пишириқлар, ширинликлар ва ёғ метаболизм ва семириш хавфини юзага келтиради. 

Эркаклар учун семизлик хавфи шундаки, эркаклик гормони ўрнида аёллар гормони кўпаяди. Натижада тананинг потенциал ҳимоя қуввати камаяди. Шунингдек, бундай ҳолатда қайта ишланган гўшт - колбаса, дудланган гўштлар ҳам тавсия этилмайди.

Спиртли ичимликларни ҳам рациондан чиқариб ташламоқ керак, дейди шифокор. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг