Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор кимлар тарвуз истеъмолини камайтириши лозимлигини айтди

Шифокор кимлар тарвуз истеъмолини камайтириши лозимлигини айтди

Фото: Xabar.uz

Парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург айрим ҳолатларда тарвуз истеъмоли буйрак ва юрак муаммолари бўлган одамларнинг соғлиғини ёмонлаштириши ҳақида огоҳлантирди.

«Булар асосан юрак етишмовчилиги, шиши ва буйрак етишмовчилиги бўлган одамлардир», деди Гинзбург.

У тарвузнинг 90-95 фоиз сувдан иборатлигини эслатиб, соғлиғи туфайли сув истеъмолини назорат қилишга мажбур бўлган одамлар мевани чеклашлари кераклигини таъкидлади.

Бундан ташқари, тарвузнинг таркибидаги қолган 5 фоиз фруктоза танага жуда тез киради. Гинзбургнинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида жуда кўп шакарни истеъмол қилиш метаболизмни бузади, натижада семизлик, ёшга боғлиқ касалликлар ва кексаликни келтириб чиқаради.

Тиббиёт фанлари доктори тарвузни бир ярим бўлак овқатдан сўнг ва секинлик билан истеъмол қилишни маслаҳат берди. Шунингдек, у тарвузни нон билан бирга истеъмол қилиш фойдали эканлигини, шу билан танадаги суюқлик ва шакар миқдорини назорат қилиш мумкинлигини айтган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг