Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор умрни узайтиришда ёрдам берадиган фойдали маҳсулотларни санади

Шифокор умрни узайтиришда ёрдам берадиган фойдали маҳсулотларни санади

Россиялик шифокор, дерматовенеролог  Юлия Андреанова ҳаётни узайтирадиган бир қатор маҳсулотларни санаб ўтди. Бу ҳақда «Вечерняя Москва» газетаси сайтида хабар берилди.

Унинг сўзларига кўра, ёрмани кўпроқ истеъмол қилиш керак — у танага яхши сўрилади ва тозалашга ёрдам беради. Бундан ташқари, сабзавот, мевалар, ўтлар ва резаворлар диетага қўшилиши керак.

Андреанованинг таъкидлашича, ферментланган сут маҳсулотлари ҳам умрни узайтириши мумкин. Улар ичак микрофлорасини нормаллаштиради.

Тана учун яна бир фойдали нарса ҳайвонларнинг оқсилларини ўз ичига олган маҳсулотлардир. Бу балиқ ва товуқ, — деди шифокор.

Унинг таъкидлашича, денгиз маҳсулотлари организм учун муҳим йод манбаи бўлиши мумкин. Шунингдек, эндорфин ишлаб чиқариш учун қора шоколад истеъмол қилиниши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг