Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори 44 ёшида вафот этди

Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори 44 ёшида вафот этди

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда Бухоро вилоятида туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида «Юрак-томир хирургияси» мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг