Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқ бошқармаси фуқаро мурожаатлари бўйича текширув ўтказмоқда

Солиқ бошқармаси фуқаро мурожаатлари бўйича текширув ўтказмоқда

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасида ўрнатилган “Ишонч телефони”га юридик ва жисмоний шахслардан кўплаб мурожаатлар қабул қилинмоқда. Йил бошидан буён юздан ортиқ бўлган мурожаатларда нархларнинг сунъий оширилиши, тўлов терминалларининг ўрнатилмаганлиги, назорат касса машина чекининг берилмаганлиги, белгиланган савдо қоидаларининг бузилиши каби ҳолатлар баён этилган, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Гулистон туманида яшовчи фуқаро Ф.М.нинг мурожаатида озиқ-овқат маҳсулотларини банк пластик карталари орқали харид қилишда муаммолар юзага келаётгани қайд этилган. Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишда Гулистон шаҳар деҳқон бозори ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.А. тўлов терминал аппаратини ишлатмасдан фаолият юритаётганлиги аниқланган. Тадбиркор билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.

Бошқарманинг маълум қилишича, 2018 йилнинг учинчи чорак якуни бўйича Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 80 дан ортиқ мурожаат келиб тушган, Сирдарё вилоят Халқ қабулхонасидан эса 30 га яқин мурожаатлар қабул қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг