Сирдарёдаги корхонада салкам 1 млрд сўмлик электр ўғирланди

Сайхунобод туманида 802,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “Q.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, корхонанинг ишлаб чиқариш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 802,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter