Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига янги директор тайинланди

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига янги директор тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Абдураҳмон Абдумавлянович Қаюмов Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори лавозимига тайинланди.

Унга биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш,  гематология соҳасидаги касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг янада рационал усулларини амалда қўллаш, қон тизими касалликлари бўлган беморларни даволаш ва консультатив ёрдам кўрсатиш, соҳадаги инновацион ва замонавий самарали даволаш усуллари ҳамда илмий ишлар натижаларини татбиқ қилиш, қон тизими касалликларининг диагностикаси, эпидемиологияси ва профилактикаси масалаларини ўрганиш каби муҳим вазифалар юкланган.

Абдураҳмон Қаюмов, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, бу борада хорижнинг нуфузли муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ҳудудлардаги гематология бўлимларига методик ёрдам кўрсатиш, қон тизими касалликларининг олдини олиш ва даволаш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

А.Қаюмов бугунгача Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг