Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўнгги 11 ойда Ерда рекорд даражада иссиқ давр кузатилди. Олимлар нима дейди?

Сўнгги 11 ойда Ерда рекорд даражада иссиқ давр кузатилди. Олимлар нима дейди?

Фото: Xabar.uz

2024 йилнинг апрель ойида Ер юзида кетма-кет 11-ой рекорд даражадаги иссиқлик кузатилди. Европа иқлим ўзгариши хизмати бўлган Copernicus (C3S) экспертлари шундай хулосага келди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Хизмат маълумотларига кўра, ўтган ой глобал ҳарорат ўртача тарихий кўрсаткичлардан 1,58°C юқори бўлган ва бу апрел ойлари тарихидаги энг иссиқ бўлди.

Бундан ташқари, сўнгги 12 ой ичида Ердаги ҳарорат саноат инқилобидан олдинги даражадан 1,61°C га кўтарилиб, хавфсиз исиш чегараси 1,5°C дан ошиб кетди.

«Эл-Нино ва бошқа табиий тцикллар туфайли ҳароратнинг ўзгариши ва кетиши билан бирга, иссиқхона газлари контцентрациясининг ортиши туфайли океан ва атмосферада қопланган қўшимча энергия глобал ҳароратни янги рекордлар даражасига кўтаришда давом этади», деди Copernicus директори Карло Буонтемпо.

Хизмат ҳисоб-китоблари ойлик ва мавсумий прогнозларни ишлаб чиқариш учун бутун дунё бўйлаб сунъий йўлдошлар, самолётлар, кемалар ва об-ҳаво станцияларидан олинган ўлчовларга таянади.

Ўзгидромет изоҳига кўра эса, жорий йилнинг апрел ойи Ўзбекистонда ҳарорат тартиби бўйича иқлимий қийматлардан илиқроқ бўлди.

Республика ҳудудининг катта қисмида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан
1-2 даражага, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва республиканинг чўл ҳудудларида меъёрдан 3-5 даражага юқори бўлган.

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисми бўйича ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ апрель ойлари бешлигига кирди.

Ой давомида кундузги ҳарорат 15-20 даража илиқдан 27-32 даража илиққача ўзгариб турди. Республика шимолида, энг чекка жанубида ва чўл ҳудудларида энг илиқ кунларда ҳаво баъзи жойларда 34-35 даража илиққача исиди.

Ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17-20 даража илиққача бўлди ва фақат энг салқин кечаларда 4-9 даража илиққача пасайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг