ССВ тизимида янги тайинлов амалга ошди

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Солижон Жалилович Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўминов кўп йиллар Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Наманган филиалида реанимация бўлими врач-кардиореаниматологи, кардиология бўлими врач-кардиологи, юрак аритмияси бўлими бошлиғи, муассаса бош врачи каби қатор вазифаларда ишлаган, 2014 йилдан бери Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Солижон Мўминов 2010-2014, 2015-2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter