Тошкентда қиммат, Наманганда арзон: «палов рейтинги» эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2022 йил июнь ойи учун) тақдим этилди.
Ушбу рўйхатда, кутилганидек Тошкент шаҳри биринчи поғонани эгаллаган. Кейинги ўринларни Бухоро ва Тошкент вилоятлари банд этган. Энг арзон ош эса Наманганда — 15 минг сўм.
1 порция ошнинг ўртача нархи:
Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм
Андижон вилояти – 19 800 сўм
Бухоро вилояти – 21 300 сўм
Жиззах вилояти –19 800 сўм
Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм
Навоий вилояти – 18 000 сўм
Наманган вилояти – 15 000 сўм
Самарқанд вилояти – 20 300 сўм
Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм
Сирдарё вилояти – 17 700 сўм
Тошкент вилояти – 21 300 сўм
Фарғона вилояти – 18 300 сўм
Хоразм вилояти – 19 800 сўм
Тошкент шаҳри – 25 800 сўм
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter