Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳоким жаримага тортилди

Сурхондарёда ҳоким жаримага тортилди

Ангор тумани ҳокими жаримага тортилди

Ангор тумани ҳокими Қосим Мардоновга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг фармойишида маълум қилинган.

Фармойиш бугун, 14 март куни чиқарилган. Ҳокимга ўзига юклатилган вазифаларнинг ижросини белгиланган муддатларда бажармаганлиги, иш фаолиятини нотўғри ташкил этганлиги ҳамда вилоят ҳокими томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган топшириқлар ижросига эътиборсизлик билан қараганлиги учун жазо қўлланган. Бу ҳақда фармойишда таъкидлаб ўтилган. 

Қосим Мардонов 2023 январдан буён Ангор тумани ҳокими сифатида ишлаб келяпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг