Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда мактаб директори журналист видеокамерасини синдирди

Сурхондарёда мактаб директори журналист видеокамерасини синдирди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида мактаб директори журналист фаолиятига қаршилик кўрсатиб, видеокамерасига шикаст етказгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ўрганишлар натижасида 2021 йил 12 ноябрь куни Сариосиё тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28-сонли умумтаълим мактаби директори Т.У. бир гуруҳ  ўқитувчиларнинг директор устидан йўлланган шикоят аризасини ўрганиш мақсадида борган «Diyor24» нашри журналистлари фаолиятига қаршилик кўрсатгани ва камерасига шикаст етказгани ўз тасдиғини топган.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарманинг масъуллари томонидан ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ мактаб директори Т.У.га нисбатан ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашиб «фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасини ижро интизомини ва одоб аҳлоқ қонун қоидаларини бузганлиги сабабли «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

Текширув натижаларига кўра яна қўшимча ахборот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг