Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда мактабгача таълим бошқармаси раҳбари алмашди

Сурхондарёда мактабгача таълим бошқармаси раҳбари алмашди

Холлиева Шоҳида Бойматовна Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда  Diyor24.uz хабар берди. 

У тайинловга қадар Термиз шаҳридаги «Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи» директори лавозимида фаолият юритган.

Ш.Холлиева 1971 йилда Термиз туманида туғилган. Термиз давлат университетини бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳрида мактаб директори ўринбосари, мактаб директори, Термиз тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимларда ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг