Сув хўжалиги вазирлигига янги ваколатлар берилди
Президент фармони билан Сув хўжалиги вазирлиги барча манбалар бўйича ягона сув балансини юритувчи ҳамда давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид ишларни мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.
Сув хўжалиги вазирлиги таркибида Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги ва Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти ва бошқалар ташкил этилади.
Вазирлик тузилмаси юқори, ўрта ва қуйи бўғинларга бўлиш йўли билан қайта ташкил этилмоқда.
1 июлдан бошлаб вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда ҳамда 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади.
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланган. Масъул вазирлик ва идораларга уч ой муддатда еростидан сув олиш қудуқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда сув ҳисоблагичлари ўрнатилмаган ҳолларда тегишли қонуний чоралар, шу жумладан, ҳисоблагичлар ўрнатилмагунга қадар сув олиш имконини чеклаш чоралари кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter