Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадқиқот: чой инсоннинг қаришини секинлаштиради

Тадқиқот: чой инсоннинг қаришини секинлаштиради

Фото: Xabar.uz

Бир гуруҳ хитойлик олимлар чой қариш билан курашишга ёрдам беришини ва мунтазам истеъмол қилинганда биологик ёшни пасайтиришини аниқлади. Ушбу ичимликнинг фойдали хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари The Lancet Regional Health — Western Pacific журналида чоп этилди.

Биринчи босқичда экспертлар иштирокчилар ўртасида сўров ўтказиб, улар қайси турдаги чойни афзал кўришлари ва уни қанчалик тез-тез ичишларини аниқлашди. Кейинги, икки йил давомида олимлар иштирокчиларни кузатиб, уларнинг биологик ёши ҳақида маълумот тўплашди. Тадқиқотда Буюк Британиядан 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган жами 5998 киши ва Хитойдан 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган 7931 киши иштирок этди.

«Биз кунига уч стакан чой ёки 6-7 грамм чой баргини ичиш қаришга қарши таъсир кўрсатишини аниқладик», деди тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири И Сян.

Унинг таъкидлашича, биологик ёшнинг пасайиши чой таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган моддалар ва фаол бирикмалар туфайли содир бўлади. Энг катта таъсир ичимликни мунтазам ва меъёрида ичган иштирокчилар томонидан сезилган. Тадқиқотчи қаришни секинлатишнинг яна бир ижобий омили сифатида спиртли ичимликлардан воз кечишни айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг