Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабаларга қишки таътилда поезд чиптаси учун чегирма эълон қилинди

Талабаларга қишки таътилда поезд чиптаси учун чегирма эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзтемирйўлйўловчи» республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоизлик чегирмаларни эълон қилди.

Чегирмалар 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача бўлган даврда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездлар чипталари учун амал қилади.

Фақат СВ/ВИП класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди чипталари бундан мустасно.

Аввалроқ Uzbekistan airways миллий авиакомпанияси ҳам қишки таътил даврида талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг