Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таълим тизимидаги молиявий қонунбузарлик 2,5 баробар ошиб кетган – Бош прокурор

Таълим тизимидаги молиявий қонунбузарлик 2,5 баробар ошиб кетган – Бош прокурор

Фото: Xabar.uz

Бугун Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг ҳисоботи эшитилгани хабари берилганди.

Бош прокурор ўз ҳисоботида таълим тизимидаги маолиявий қонунбузарликлар, шунингдек, «снос»лар билан боғлиқ айрим ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди.

Унга кўра, 2019 йилда таълим соҳасида текширилган вазирлик ва идораларнинг 93 фоизида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланган, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошганини англатади.

Шу билан бирга, қонунлар ижросига бевосита масъул идоралар томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилмаслиги жойларда кўплаб муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.  Масалан, фуқароларнинг уйлари бузилиши муносабати билан тегишли компенсация пулларининг ўз вақтида ва тўлиқ берилмаслиги, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётир. Бу борада прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 2,3 трлн. сўм зарарлар ундириб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг