Тамаки чекишдан қутилишнинг оддий йўли топилди
Доимий сайр қилиш тамаки чекишни ташлашга ёрдам беради. Инсбрук университети (Aвстрия) олимлари шундай хулосага келишди.
Тадқиқотчилар кунига камида 10 та сигарет чекадиган ва тадқиқотдан 10 соат олдин чекмаган 16 кишини текширишди. Улар уч гуруҳга бўлинган.
Биринчисида кўнгиллилар ўн дақиқалик тез пиёда юришди, иккинчисида улар ёпиқ югуриш йўлакчасида машқ қилишди, учинчисида эса ҳеч нарса қилишмади. Тамаки истеъмоли, аломатлари ва кайфият ҳақида тренингдан олдин, машғулот пайтида ва кейин сўров ўтказилди.
Маълум бўлишича, жисмоний фаоллик сабаб иккита гуруҳда ҳам чекишга иштиёқ камайган. Бундан ташқари, очиқ ҳавода бўлганларга уйда ўтирганларга қараганда сигарет камроқ керак бўлган.
Олимларнинг фикрича, жисмоний фаоллик ушбу ёмон одатдан воз кечишнинг энг осон ва энг қулай усули ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter