Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тамакисоз» уюшмаси таркиби тамаки ва никотиндан иборат маҳсулотларни тартибга солишга чақирди

«Тамакисоз» уюшмаси таркиби тамаки ва никотиндан иборат маҳсулотларни тартибга солишга чақирди

«Тамакисоз» уюшмаси тамаки ва никотиндан таркиб топган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва чакана сотувчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисобланади.

30 май санасида Бутунжаҳон вейп куни (World vape day) нишонланади. «Тамакисоз» Ассоциациясининг таъкидлашича, ҳозирда тамаки чекишдан келиб чиқадиган зарарни камайтиришда вейпингнинг ўрнини кўрсатадиган етарли миқдордаги илмий тадқиқотлар тўпланган.

Янги Зеландия, Буюк Британия ва Канада каби юқори даражада ривожланган мамлакатлар ҳукуматлари ва соғлиқни сақлаш вазирликлари тамаки чекиш ортидан кўриладиган зарарни камайтириш мақсадида вейпингни тарғиб қилишнинг афзалликларини тан олишди.

Ўзбекистон Республикаси шароитида катта ёшдаги чекувчилар (3 миллионга яқин одам) ва носвой истеъмолчиларини (2,5 миллионга яқин одам) бошқа альтернативга ўтказиш орқали мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Шу билан бирга, «Тамакисоз» уюшмаси вейпинг ҳам зарарли эканини тан олади, шунинг учун давлат томонидан вейп ишлаб чиқариш, импорт ва бошқа муомалалар ҳар томонлама тартибга солиниши лозим.

«Тамакисоз» уюшмаси яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вейп ва никотинни ўз ичига олган суюқликка нисбатан кўплаб талаблар ўрнатилган техник регламент қабул қилинганини қўллаб-қувватлайди ва бу талаблар Ўзбекистондаги 70 мингдан ортиқ катта ёшдаги вейперлар учун маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

«Тамакисоз» уюшмасининг фикрича, ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш соҳасидаги навбатдаги мантиқий қадам 21 ёшга тўлмаган шахсларга вейпларни сотишга рухсат берувчи виждонсиз сотувчиларнинг жавобгарлигини оширишдан иборат бўлиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг