Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда номаълум шахслар томонидан калтакланган фуқаро вафот этди

Самарқандда номаълум шахслар томонидан калтакланган фуқаро вафот этди

Фото:«Uza.uz»

2018 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида яшаган М.О.тан жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилиб, касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у ўзига келмасдан вафот этган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида номаълум шахслар марҳум М.О.ни темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказганликлари аниқланганди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида рўйхатда турган, ҳозирда яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаган Д.Р. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг