Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт муассасаларида аҳолидан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олинган

Тиббиёт муассасаларида аҳолидан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олинган

Рақобат қўмитаси Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2026 йил феврал, март ва апрел ойларида УЗИ аппарати орқали кўрсатилган хизматларни ўрганди. Муассаса 416 нафар истеъмолчидан навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказмаган ҳолда 34,3 млн сўм маблағни асоссиз олгани аниқланди.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани соғлиқни сақлаш бўлимида 2024–2025 йиллар давомида белгиланган тартибларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматлар бўйича 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинган.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида 2023–2025 йиллар давомида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинган.

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасига кўра, бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар белгилаш, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш тақиқланади.

Наманган, Самарқанд ва Навоий вилояти ҳудудий бошқармалари Махсус комиссиялари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мазкур учта тиббиёт муассасасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 125 млн сўмга яқин маблағни истеъмолчиларга қайтариш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг