Тиббиётдаги «оғриқлар»: рақамлар нима демоқда?
Тиббиёт тизимидаги муаммолар ҳамон оғриқлигича қолмоқда. Буни Бош прокуратуранинг ўтган олти ой давомида ижтимоий соҳада қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширган ишлари юзасидан тарқатилган маълумотлар яна бир карра тасдиқламоқда.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра: «Ўтган олти ойда прокуратура органлари томонидан соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунлар ижроси юзасидан 348 та текширишлар ўтказилиб, натижасига кўра 3.147 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган». Ушбу рақамлар ҳар битта текширишда ўнга яқин қоунбузарликлар аниқланганини билдиради. ҳар бир қонунбузарлик эса, хоҳлаймизми-йўқми, бемор ҳаётига бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи ҳолат ҳисобланади.
Қўлланилган прокурор назорати ҳужжатлари натижасида 2.220 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган бўлса, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 10 та жиноят иши қўзғатилган. Ярим миллон сўмдан кўпроқ аниқланган зарарлар эса ихтиёрий қоплатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter