Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ерусти метросида ўзгаришлар эълон қилинди

Тошкент ерусти метросида ўзгаришлар эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

25 ноябрь санасидан «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари иш режими соат 6:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди. 

Шунингдек, Тузел (3-бекатидан) Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

Маълумот ўрнида: 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Тузел-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг