Тошкент метросининг яна 6 та бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

2025 йил 2 августдан бошлаб «Технопарк – Янгиобод» йўналишида жойлашган 6 та метро бекатида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
«Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим», – дейилади корхона расмий каналида.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Технопарк-Қипчоқ-Технопарк» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилиши айтилган ва шу йилнинг 28 июнидан бошлаб, «Қурувчилар (12-бекат) - Янгиобод (6-бекат)» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter